Энрике ПСЖда уч дарвозабон ҳам юқори савияда деди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа дарвозабонлари орасидаги рақобат ҳақида фикр билдириб, таркибда бир вақтнинг ўзида уч нафар кучли посбон борлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Льюка Шевале, Матвей Сафонов ва Ренато Марин ҳар бир машғулот ҳамда ўйинда жамоа манфаатлари учун 100 фоиз кучини бераётгани билан уни хурсанд қилмоқда. Энрике уларнинг қийин вазиятларда ҳам характер кўрсата олишини алоҳида қайд этди.
Жорий мавсумда дарвоза кўпроқ Шевалега ишониб топширилди...