«Монако» яна қоқилди, Г'ловин ҳам қутқара олмади
«Монако» Францияда навбатдаги омадсиз натижа билан босимини янада кучайтирди. Монаколиклар Лига 1 даги сўнгги етти учрашувнинг олтитасида мағлуб бўлди. Бу сафар «Луи II» стадионида «Лион» 3:1 ҳисобида устун келди ва турнир жадвалида «Монако»дан 7 очкога узоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги голлар кетма-кетлиги шундай бўлди: 38-дақиқада Шултс ҳисобни очди, танаффус олдидан Кулибали 1:1 ни ўрнатди. Иккинчи бўлимда Шултс яна бир бор «Лион»ни олдинга олиб чиқди, 79-дақиқада эса Абнер учинчи голни уриб...