Деклан Райс «Сити» ва «Челси» ўйинини кўрадими
Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс чемпионлик пойгасидаги асосий рақиблардан бири — «Манчестер Сити»нинг навбатдаги учрашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шанба куни «канонирлар» «Борнмут»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, «шаҳарликлар»дан устунликни етти очкогача оширди. Якшанба куни Хосеп Гвардиола жамоаси ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади.
Райс Sky Sports билан суҳбатда «Сити»нинг «Сандерленд»га қарши ўйинини томоша қилмаганини айтди.