"Пахтакор" Туркиядаги йиғинда қайси клублар билан ўйнаши маълум бўлди
«Пахтакор» клуби матбуот хизмати Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиладиган биринчи хорижий йиғинда жамоанинг 3 та назорат баҳсини ўтказишини маълум қилди. Бунга кўра, 17-30 январь кунлари бўлиб ўтадиган йиғинда жамоа Шимолий Македониянинг «Струга», Косовонинг «Приштина» ва Болгариянинг «Ботев» жамоалари билан майдонга тушади.
Клубнинг хабарида айтилишича, «Струга» жамоаси ҳозирда Шимолий Македония чемпионатида 2-ўринда бормоқда ва 2 мавсум олдин улар мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.