«Милан» спорт директори Фюллкругнинг илк ўйинини баҳолади
«Милан»нинг спорт директори Игли Таре «Кальяри»га қарши учрашувда ҳужумчи Никлас Фюллкругнинг дебютини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Вест Ҳем»дан ижарага олинган германиялик форвард иккинчи бўлим давомида майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист билан ҳисобга кира олмади.
«У бизга тезлик, тажриба ва иштиёқ олиб келяпти. Унинг жисмоний ҳолати ёқимли таассурот қолдирди. Мақсадларимизга эришишда у албатта ёрдам беради», — дея Таренинг сўзларини келтиради Sky Sport.
А...