Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди
Goalpost талқинига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Англиянинг “Манчестер Сити” клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
21 ёшли футболчи учун ўтган йил тарихий бўлди: январда у “Манчестер Сити” сафига қўшилиб, Англия Премьер-лигасида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчига айланди. Июнь ойида эса Ҳусанов терма жамоа билан бирга Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишида муҳим ҳисса қўшди.