Макгинн дубль билан порлади, интрига охиригача сақланди: «Астон Вилла» «Ноттингем Форест»ни енгди
АПЛнинг 20-турида «Астон Вилла» ўз майдонида «Ноттингем Форест»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув қаҳрамони Жон Макгинн бўлиб, у икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Ўйин бошидан мезбонлар ташаббусни қўлга олди: «Вилла» тўпни кўпроқ назорат қилди, жарима майдони атрофида босимни оширди ва хавфли вазиятлар яратди. «Форест» эса паст блокда ҳимояланиб, ҳужумга камдан-кам чиқди.
Биринчи бўлим якунланаётган паллада, 45-дақиқада босим натижа берди.