ПСЖ Сафонов ва жароҳат олган футболчилар ҳолатини маълум қилди
"Пари Сен-Жермен" матбуот хизмати россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ҳамда жамоанинг бошқа жароҳатланган футболчилари аҳволи ҳақида янгиланган маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Сафонов ФИФА Қитъалараро кубоги финалида қўлини синдириб олганди. Ўша ўйинда у кетма-кет тўртта пенальтини қайтарган эди.
Клуб хабарига кўра, чап қўли синган Сафонов ҳозир махсус дастур асосида машғулотларни давом эттирмоқда. Ли Кан-Ин мушак муаммолари сабаб якка тартибда шуғулланмоқда.