Аке Куман учун ўйин амалиётисиз чақириш қийинлигини айтди
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман билан бўлган суҳбат тафсилотларини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Акенинг сўзларига кўра, Куман бир неча бор ундан кўпроқ ўйнашни кутаётганини билдирган ва майдондаги вақт кам бўлса, футболчини терма жамоага чақириш мураккаблашишини таъкидлаган. Ҳимоячи эса ҳар бир футболчи имкон қадар кўпроқ ўйнашни исташини айтиб, ўзи эса доим курашишда давом этишини қайд этди.
Жорий мавсумда...