Аллегри «Милан»нинг қийин ғалабасини таҳлил қилди
«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серияда «Кальяри» устидан қўлга киритилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 50-дақиқада Рафаэл Леаунинг аниқ зарбаси эвазига киритилди ва «россонери»га муҳим уч очкони тақдим этди.
Аллегри матбуот анжуманида жамоаси баҳсни суст бошлаганини яширмади: дастлабки 35 дақиқада «Милан» етарлича фаол кўринмади, «Кальяри» эса ҳужумда ташаббус кўрсатиб, муаммолар туғдирди.