«Ювентус» Кефрен Тюрам билан янги шартнома муҳокамасини бошлайди
Туринлик «Ювентус» ярим ҳимоячи Кефрен Тюрам билан шартномани узайтириш масаласини кун тартибига олиб чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
24 ёшли футболчининг амалдаги келишуви 2029 йилгача мўлжалланган бўлса-да, клуб раҳбарияти франсуз футболчининг ўйинидан мамнун ва у билан янги битим тузишни истамоқда. Журналист Николо Скира хабарига кўра, музокаралар яқин ҳафталарда ўтказилади.
Манбага кўра, Тюрамга шартномани 2030 йилгача узайтириш ва маошини ошириш таклиф қилинади.