Хаби Алонсо Мастантуонога Реалда янги имконият беради
Мадриднинг «Реал» клубида ўйнаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Франко Мастантуоно асосий таркибда ўзини кўрсатиш учун навбатдаги имкониятга эга бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қироллик клуби» бош мураббийи Хаби Алонсо 18 ёшли футболчи билан шахсан учрашиб, жамоа ичидаги истиқболлари ҳақида суҳбатлашди. Marca хабарига кўра, мураббий аргентиналик иқтидор эгаси учун алоҳида режа ишлаб чиққан: Алонсо Мастантуононинг имкони қадар тезроқ оптимал формага кириб, майдонда натижа кўрсатишини хоҳламоқда.