«Барселона» «Интер» ҳимоячиси Бастонини ёзги мақсад қилди
Миланнинг «Интер» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Алессандро Бастони «Барселона»нинг трансфер рўйхатидаги энг устувор номлардан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Икки клуб «Ал-Ҳилол»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселуга ҳам қизиқиш билдираётган бўлса-да, каталонияликлар учун асосий вазифа — мудофаа марказини кучайтириш. Журналист Жанлуижи Лонгари маълумотига кўра, «Барселона» январ ойида португалиялик футболчи бўйича «нерадзуррилар»га жиддий рақобат қилиши қийин...