Ҳарви Эллиотга яна бир янги клуб даъвогар бўлди
«Ливерпул»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ҳарви Эллиот, ҳозирда ижара асосида «Астон Вилла» сафида тўп сураётган бўлса-да, жорий ойдаёқ клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
22 ёшли футболчи бирмингемликлар режаларига тўлиқ мос келмади. Шу сабаб, у январда «Ливерпул»га қайтиши эҳтимоли бор, бироқ клуб уни яна ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда. Журналист Фабритсио Романонинг хабарига кўра, америкалик «Шарлотт» Эллиотни ижарага олиш ниятида. «Ливерпул»нинг...