Федерико Кьеза «Наполи» сафида тўп суриши мумкин
Сўнгги пайтларда Федерико Кьезанинг яна А Серияга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар кўпайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбаларга кўра, футболчи учун асосий даъвогар сифатида Миланнинг «Интер» клубидан кўра кўпроқ «Наполи» тилга олинмоқда. Неаполликлар сафида у ҳозир жамоани бошқараётган ва Кьезани жуда юқори баҳолайдиган Антонио Конте билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Бу сценарий ҳақида трансфер бозори бўйича ишончли журналист Николо Скира хабар тарқатди.
Ҳозирда...