Леаунинг голи Милан ғалабаси ва Серия А етакчилигини келтирди
Серия Анинг 18-турида «Милан» сафардa «Кальяри» билан учрашди. Ўйин давомида миланликлар рақибдан яққол устунлик қила олмади, баҳс асосан тенг курашлар остида ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги асосий вазиятлар таймларнинг илк дақиқаларида юзага келди. Дастлаб «Кальяри» ҳужумида Маттео Прати тўпни илиб олиб дарвозани нишонга олди, бироқ зарба устун ёнидан ўтиб кетди. Орадан кўп ўтмай Марко Палестра жарима майдонига ёриб кириб узоқ бурчакка тепди, аммо тўп дарвоза соҳасига бормади.