«Интер» ҳимоячиси Ачерби Инзаги жамоасига қайтиши мумкин
«Интер»нинг марказий ҳимоячиси Франческо Ачерби Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби эътибор марказига тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Риёд клуби италиялик тажрибали футболчини ёзда ҳам кўриб чиққан эди. Инсайдер Флориан Плеттенберг хабарига кўра, ҳозир бу масала яна кун тартибига қайтди ва трансфер январ ойида амалга ошиши эҳтимоли бор. Томонлар ўртасида музокаралар аллақачон бошланган.
«Ал-Ҳилол»ни бош мураббий сифатида Симоне Инзаги бошқаради — у Ачербини «Интер»даги ҳамкорлик давридан жуда яхши танийди.