Роналдули «Ал-Наср» «Ал-Аҳли»га 3:2 ҳисобида ютқазди
Мавсумдаги илк очко йўқотишдан кейин «Ал-Наср» сафардa чемпионатнинг кучли даъвогарларидан бири — «Ал-Аҳли»га қарши майдонга тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув жуда эрта хавфли эпизодлар билан бошланди: «Ал-Аҳли» биринчи дақиқадаёқ кетма-кет икки марта гол уришга яқин келди. 7-дақиқада эса Галенонинг узатмасидан сўнг Айван Тони дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди — 1:0. Орадан кўп ўтмай Тони чуқурликдан ташланган узатмага офсайдсиз чиқиб, узоқ бурчакни нишонга олди ва дублини расмийлаштирди — 2:0.