Де Дзерби Франция Суперкубоги Кувайтда ўтишига қарши
«Марсел» бош мураббийи Роберто Де Дзерби Франция Суперкубоги борасидаги фикрини билдирди. Навбатдаги баҳс 8-январ куни Кувайтда бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, у аввалги позициясида қолади: унингча, Франция Суперкубоги мос равишда ўша мамлакатнинг ўзида, клублар мухлислари кўз ўнгида ўтказилиши керак.
Шу билан бирга Де Дзерби жамоаси билан Кувайтга боришини айтди: бу унинг ишининг бир қисми ва улар ушбу ўйинда қатнашишдан фахрланишади.