«Реал» Моҳамед Салоҳ бўйича вариантдан воз кечди
Юлдузли ҳужумчи Моҳамед Салоҳнинг агентлари унинг хизматини бир қатор клубларга таклиф қилди. Номзодлар орасида Мадриднинг «Реал» клуби ҳам бор эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Defensa Central хабарига кўра, «Реал» Салоҳни ижарага олиш вариантини рад этди. Мадридликлар келишувни жуда қиммат деб баҳолаган: мисрлик футболчининг ижара ҳақи 12 миллион еврoни ташкил этиши керак эди.
Шунингдек, клуб қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни таркибга қўшишни режалаштираётгани йўқ.