Кузмичёв Головин топ клубда етакчига айланганини айтди
Машҳур футбол агенти Владимир Кузмичёв россиялик ярим ҳимоячи Александр Головиннинг «Монако»даги муваффақиятли фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бу, албатта, жуда яхши намуна. Головин россиялик футболчи топ клубда шунчаки мослашибгина қолмай, жамоанинг асосий фигураси бўла олишини исботлади: натижага таъсир қилади, голлар уради, клубнинг юзи бўлиб юрибди», — деди Кузмичёв «Match TV»га.
Шу билан бирга, агент фақат Головин мисолида тўхтаб қолмаслик кераклигини таъкидлади...