Серхио Рамос «Севилья»ни сотиб олиш бўйича ариза берди
«Севилья» академияси тарбияланувчиси Серхио Рамос ўзи фаолиятини бошлаган клубни сотиб олиш ниятини билдирди. Таҗрибали ҳимоячи «Севилья» асосий жамоасида 2004–2005 йилларда, шунингдек 2023/24 мавсумида ҳам тўп сурган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Carrusel Deportivo ва El Larguero хабарларига кўра, 39 ёшли футболчи «Севилья»ни харид қилиш бўйича расмий таклифни клуб томонига аллақачон тақдим этган. Маълумотларга қараганда, Рамос жиддий сармоя киритишга тайёр инвесторлар гуруҳига...