ПСЖ қишда трансфер бозорида катта харид қилмаслиги мумкин
Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби қишки трансфер ойнасидаги режаларига оид янги маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Бенжамен Куаре маълум қилишича, ПСЖ ҳозирги таркибидан қониқмоқда ва шу боис январда янги футболчи сотиб олиш эҳтимоли паст. Шунга қарамай, парижликлар «Бенфика»нинг икки нафар 17 ёшли иқтидорини — ҳужумчи Анисиу Кабрал ҳамда ярим ҳимоячи Рафаэл Кинтасни кузатиб бормоқда. Бу футболчилар ёзда ПСЖ сафини тўлдириши мумкин, бироқ уларга...