«Реал» «Крузейро» ҳужумчиси Кайу Жоржега қизиқиш билдирмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби «Крузейро» сафида тўп сураётган 23 ёшли бразилиялик ҳужумчи Кайу Жоржени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Руди Галетти хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар» ёш форвард бўйича вазиятни кузатмоқда, бироқ ҳозирча «Крузейро»га расмий таклиф юборилмаган. Аввалроқ бразилияликлар Жорже учун «Фламенгу»дан 50 миллион евро талаб қилгани айтилганди.
Шунингдек, декабр ойида футболчини Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби ҳам қўлга киритишга уриниб кўрган...