Гави Испания Суперкубоги учун «Барселона» билан сафарга чиқади
«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави жароҳатдан кейинги тикланиш жараёнини якунлаш арафасида. 21 ёшли футболчи август ойидан бери тиззасидаги муаммо ва жарроҳлик амалиёти сабаб майдонга тушмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Карлос Монфор хабарига кўра, Гави жамоа билан бирга Саудия Арабистонига учади, у ерда Испания Суперкубоги учрашувлари бўлиб ўтади. Ҳозирча унинг ўйинларда қатнашиши кўриб чиқилмаяпти, бироқ у жамодошларини майдон ташқарисида қўллаб-қувватлай олади.
Ханс-Дитер...