Жароҳат олган Мбаппе «Атлетико»га қарши майдонга чиқмоқчи
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе тикланиш муддатини тезлаштириб, сафга кутилганидан аввалроқ қайтиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Француз футболчининг жароҳати 2025 йилнинг сўнгги кунида маълум бўлганди. Дастлабки тахминларга кўра, у Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»га қарши баҳсга улгурмаслиги мумкин эди, бироқ футболчи бу прогноз билан келишмоқчи эмас. Diario AS хабарига кўра, Мбаппенинг мақсади — жароҳатини имкони қадар тезроқ даволатиб, дербида «қаймоқранглилар»га ёрдам бериш.