Кобби Майну келажаги бўйича «Манчестер Юнайтед»да қарор қилди
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну ва жамоа бош мураббийи Рубен Аморим ўртасидаги муносабатлар идеал даражада эмаслиги ҳақида гаплар юрибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик мутахассис 20 ёшли футболчини «қизил иблислар»нинг асосий таркибига тез-тез киритмаяпти. Яқинда Майнунинг акаси учрашувга «Кобби Майнуга озодлик» деган ёзувли футболкада келгани вазиятни янада кескинлаштирди. Sun Football манбасига кўра, ушбу ҳолатдан аввал ҳам футболчи билан Аморим орасидаги алоқалар таранг бўлган.