«Тоттенҳэм» бу мавсум АПЛда еттинчи бор гол ўтказмади
АПЛнинг 19-тури доирасидаги сўнгги учрашувларда «Тоттенҳэм» «Брентфорд» билан дуранг ўйнади ва дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу натижа «шпорлар» учун жорий мавсумдаги АПЛда гол ўтказилмаган ўйинлар сонини 7 тага етказди. Қизиғи, бу кўрсаткич ўтган мавсумдаги умумий натижадан ҳам юқори: ўшанда «Тоттенҳэм» атиги 6 марта майдонни «қуруқ» тарк этганди.
Шу жиҳатдан Томас Франк жамоасининг ҳимоядаги ўсиши кўзга ташланади, бироқ турнир жадвалидаги вазият бундай дейишга имкон бермаяпти ...