«Лидс» 25 йилдан кейин «Ливерпул»га мавсумда ютқазмади
Англия Премьер-лигасининг 19-тур якунловчи баҳсларида «Лидс» «Ливерпул»га қарши сафарда очко олиб кетди: учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу жамоаларнинг жорий мавсумдаги иккинчи тўқнашуви бўлди. Аввалроқ «Элланд Роуд»да ўтган ўйинда ҳам ғолиб аниқланмаган, томонлар 3:3 ҳисобида дуранг қайд этганди.
Натижада «Лидс» АПЛда 2000/2001 йилги мавсумдан бери илк бор «Ливерпул»га қарши бир мавсум давомида бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмади. Ўша мавсумда...