Мареска «Сити»га яқинми? Гвардиола қарорини ҳали ўзи очиқламади
Энцо Маресканинг исми яна катта саҳнага чиқяпти. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, италиялик мураббий «Манчестер Сити»нинг бош мураббийлик лавозими учун асосий номзодлардан бири сифатида қаралмоқда. «Шаҳарликлар» раҳбарияти Маресканинг иш услуби ва натижаларини юқори баҳолаган, аммо ҳозирча ҳеч қандай расмий келишув йўқ.
Бу ҳолатда энг катта савол Пеп Гвардиола атрофида айланяпти. Манбаларга кўра, Гвардиола келажаги бўйича ҳали якуний қарорга келмаган. У ҳозир барча диққатини жорий мавсумга қаратган ...