«Энфилд»да голлар сукут қилди: «Ливерпул» яна «Лидс»ни очолмади
Англия Премер-лигасининг 19-турида «Ливерпул» ўз майдонида «Лидс»ни қабул қилди, аммо «Энфилд»даги баҳсда мухлислар гол кўра олмади — 0:0. Шу тариқа, икки жамоа ўртасидаги бу мавсумги иккинчи ўйин ҳам дуранг билан якунланди: биринчи даврадаги тўқнашувда 3:3 ҳисоби қайд этилган эди.
Мазкур натижадан кейин «Ливерпул» 33 очко билан 4-поғонада қолди, «Лидс» эса 21 очко жамғариб, 16-ўринда турибди. Меҳмонлар тартибли ҳимояси ва интизоми билан ажралиб турди — «Ливерпул» қанча уринмасин, рақиб дарвозасига “калит” тополмади.