Арриго Сакки А Сериянинг энг яхши ҳужумчиси сифатида Ҳойлунни танлади
Италияда катта обрў-эътиборга эга, «Милан»ни унинг энг ёрқин даврида бошқарган Арриго Сакки А Серияда энг яхши марказий ҳужумчи кимлиги борасида ўз танловини билдирди. Мутахассиснинг фикрича, даниялик форвард Расмус Ҳойлуннинг ўйини жуда кучли таассурот қолдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Марказий ҳужумчи сифатида мен Ҳойлунни танлаган бўлардим. Конте қўл остида у қандай ўсишга эришганини кўрдингизми? «Манчестер Юнайтед»да у ҳеч қачон бундай бўлмаган», — дея Саккининг...