Капелло Киву қўл остида «Интер» прагматиклашаётганини айтди
Илгари «Милан»ни ҳам бошқарган таниқли мураббий Фабио Капелло «Интер» Кристиан Киву келганидан кейин янада прагматик футбол ўйнай бошлаганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Капелло бунга мисол сифатида «Аталанта»га қарши учрашувни келтирди: миланликлар ўйинда минимал ҳисобдаги ғалабани ушлаб қолишга урғу берди.
Мутахассис ўйин охирида юз берган эпизодни алоҳида қайд этди. Унинг айтишича, Киву якунда Лаутарони майдонддан олиб, унинг ўрнига ярим ҳимоячини туширди.