Transfermarkt талқинига кўра энг қиммат ҳимоячилар маълум бўлди
Transfermarkt портали дунё футболидаги энг қиммат ҳимоячиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ҳозирги пайтда “Арсенал” марказий ҳимоячиси Вилям Салиба рақобатчиларини ортда қолдириб, 1-поғонага чиқди. Франциялик 24 ёшли футболчининг бозор баҳоси 90 миллион еврога тенг.
Иккинчи ўринда “Барселона”нинг 18 ёшли истеъдоди Пау Кубарси қайд этилди — 80 миллион евро.
Учинчи поғона эса “Интер” таянчи Алессандро Бастонига насиб қилди: 26 ёшли ҳимоячининг ҳам трансфер қиймати 80 миллион евро сифатида кўрсатилган.