Гвардиола очиқлади: «Сити» раҳбарияти қийин кунда унинг ёнида турди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола клубда қийин даврлар қандай ўтиши ва бундай пайтда раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши қай даражада муҳим эканини алоҳида таъкидлади. Испаниялик мутахассис ўтган мавсумни мисол қилиб келтириб, натижалар пасайган паллада ҳам клуб уни ёлғиз қолдирмаганини айтди.
Гвардиола сўзларига кўра, ўтган мавсум «Сити» учун осон кечмаган: жамоанинг натижаларида ҳам, ўйин сифатларида ҳам тушиш кузатилган. Аммо айнан шундай пайтда раҳбариятнинг муносабати ҳал қилувчи бўлган ...