Касильяс ҳимоя қилди: Алонсога танқидлар ҳали эрта...
“Реал”нинг собиқ рақами биринчи дарвозабони Икер Касильяс мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо атрофида айланаётган танқидларга муносабат билдирди. Унга кўра, ҳозир Алонсога қилинаётган босим ҳам, муносабат ҳам адолатдан йироқ.
Касильяснинг айтишича, Хаби Алонсо футболни “ичидан” биладиган, замонавий ўйинни тушунадиган мутахассис. “Реал” каби клубда эса ҳар куни шов-шув, гап-сўз ва талаб юқори бўлиши табиий. Аммо Икернинг фикрича, баъзи мухлислар ва муҳит ҳозирги воқеликни унутяпти: мавсум ҳали ўртаси...