Эмери "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг нега Артетанинг қўлини сиқиб қўймади?
АПЛ 19-тури доирасида бўлиб ўтган баҳсда «Астон Вилла» ўз майдонида «Арсенал»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан кейин эса майдон четидаги вазият мухлислар эътиборини тортди: бирмингемликлар бош мураббийи Унаи Эмери рақиб жамоа устози Микель Артета билан қўл бериб кўришмади.
Финал ҳуштаги янграши билан Эмери тўғридан-тўғри трибуна остига йўл олди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, испаниялик мутахассис вазиятга изоҳ берди.
«Мен одатда рақиб мураббий олдига бораман...