«Реал»нинг ёзги трансферлар учун асосий мақсадлари маълум бўлди
Мадриднинг «Реал» клуби келаси ёзги трансфер ойнасида жамоанинг ўрта чизиғини жиддий тарзда мустаҳкамлашни мақсад қилган. AS нашри тарқатган маълумотларга кўра, «қироллик клуби» раҳбариятининг асосий эътибори ҳозирда Нидерландиянинг «АЗ» жамоасида порлаётган 19 ёшли яримҳимоячи Кес Смитга қаратилган.
Ёш футболчи мавсум якунидан сўнг фаолиятини юқори савиядаги гранд клубда давом эттиришга қарши эмаслигини билдирган. Шу боис «Реал» уни айнан ёзда ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқчи.