Роналду гол урди, «Ал Насср» мавсумда илк очко йўқотди (видео)
Саудия Арабистони чемпионатининг 12-турида сенсацияга яқин натижа қайд этилди. Пешқадам "Ал Насср" мавсум давомида илк бор ғалабага эриша олмади. Роналду жамоадошлари сафарда "Ал Иттифоқ"га қарши баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг билан чекланишга мажбур бўлишди.
Учрашувда мезбонлар сафида илгарилари “Ливерпуль”даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Жоржинио Вейналдум ҳақиқий етакчига айланди. У биринчи бўлимда ҳисобни очди, иккинчи бўлимда эса яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан асраб қолди.