Габриэл АПЛда «Арсенал» ҳимоячилари рекорди томон яқинлашди
Лондоннинг «Арсенал» клуби марказий ҳимоячиси Габриэл дос Сантос жамоа тарихидаги муҳим натижага янада яқинлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи «Астон Вилла»га қарши баҳсда гол урди. Сешанба куни ўтган учрашувда «канонирлар» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу билан Габриэлнинг АПЛ доирасида «Арсенал» сафидаги голлари сони 19 тага етди ва у клуб тарихида марказий ҳимоячилар орасида иккинчи ўринга кўтарилди. Рекорд ҳамон француз Лоран Коселнийга тегишли — 22 гол.