Кафу Модрич 40 ёшда ҳам Миланга фойда келтирмоқда
«Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Кафу ёзда «Реал»дан «Милан»га кўчиб ўтган Лука Модричнинг ўйинларини юқори баҳолади. Бразилиялик афсона трансферни клуб раҳбарияти учун жуда муваффақиятли қадам, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кафунинг таъкидлашича, Модрич 40 ёшга кирган бўлса ҳам майдонда фарқ ярата олади. У «Милан» учун нафақат ўйин сифати, балки жамоани ортидан эргаштира оладиган етакчи сифатида ҳам муҳим экани, кийиниш хонасида ҳам ўз таъсирини кўрсатишини айтди.