Эммери «Арсенал»га қарши мағлубиятдан сўнг фикр билдирди
«Астон Вилла»нинг ғалабали юриши «Эмирейтс» стадионида «Арсенал»га қарши ўйинда 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан тўхтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бирмингем клуби барча мусобақаларда кетма-кет 11 та учрашувда зафар қучиб, АПЛ жадвалида «канонирлар»га жуда яқинлашгандӣ. Бироқ Лондон сафарида кутилган сенсация юз бермади.
«Футбол — бу ҳозир ва шу дам. Аввалги натижаларимиз жуда ажойиб эди. Балки бугун турнир жадвалидаги ўрнимиз сабабли ҳаммамиздан кўпроқ нарса кутилгандир...