«Бавария» ярим ҳимоячиси Горетцка «Барселона»га ўтишни истамоқда
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Леон Горетцка фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
30 ёшли футболчининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси олти ойдан кейин якунига етади ва клуб унга янги битим таклиф қиладими-йўқми, ҳозирча номаълум. Журналист Фернандо Поло хабарига кўра, Горетцка яқинда «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка хат ёзиб, жорий мавсум тугаганидан сўнг ҳамюртӣ қўл остида яна ишлашдан мамнун бўлишини билдирган.