«Челси» яна «Борнмут» билан дуранг қайд этди
2025 йил давомида «Челси» «Борнмут»ни яна бир бор енга олмади: жамоаларнинг навбатдаги учрашуви ҳам 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳснинг 6-дақиқасида меҳмонлар аутдан сўнг хавфли вазият яратди: Девид Брукснинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди, бироқ Брукс ўзи қайтган тўпни дарҳол тўлдириб, ҳисобни очди — 0:1. «Челси» тезда жавоб берди: 15-дақиқада Коул Палмер пеналтдан паст зарба билан тўпни чап устун ёнидан дарвозага жойлади — 1:1.