Испан журналисти Захаряннинг «Соседад»га ўтишини хато деб билдирди
Marca нашри журналисти Оскар Бадалйо 2025 йилда «Реал Соседад» сафида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг ўйинларини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис фикрича, йил бошида Захарян жароҳатлар ва касалликлар сабаб тез-тез сафдан чиққан ва бу ҳолат футболчининг формаси ҳамда барқарорлигига жиддий таъсир қилган. Бадалйо Захарян истеъдодли ўйинчи бўлиши мумкинлигини тан олса-да, унинг услуби «Соседад» футболига мос келмаётганини таъкидлади ва трансферни шахсан ўзи учун хато қарор деб атди.