Криштиану Роналду фаолиятидаги 957-голини урди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал фаолиятида 1000 та гол уриш орзусига яна бир қадам яқинлашди. Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Иттифоқ”қа қарши ўйинда (2:2) “Ал-Наср”нинг 40 ёшли юлдузи ҳисобни бир бор ўзгартирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Роналду 67-дақиқада гол муаллифига айланди: Фелиш зарбасидан кейин тўп Роналдуга тегиб йўналишини ўзгартирди ва пастдан дарвоза чизиғини кесиб ўтди. Ушбу гол унинг фаолиятидаги 957-голи бўлди. Мавсум давомида...