ПСЖ марказий ҳимоя учун Диомандени нишонга олди
ПСЖ ёзги трансфер бозори учун навбатдаги муҳим мақсадини белгилаб олди. Transfer News Live A Bola нашрига таяниб хабар беришича, Париж клуби «Спортинг» марказий ҳимоячиси Усман Диомандени таркибга қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчи ПСЖнинг устувор номзодлари қаторидан жой олган. Жамоа бош мураббийи Луис Энрике Диоманденинг имкониятларини жуда юқори баҳоламоқда ва клуб ҳимояни кучайтиришда айнан шу вариантни кўриб чиқмоқда.
Парижликлар...