Натан Аке қишда кетиши мумкин, аммо Вест Ҳемни рад этди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ 30 ёшли Нидерландия терма жамоаси футболчиси АПЛда қуйи ўринларда қолиш учун курашаётган жамоага ўтишга тайёр эмас. talkSPORT хабарига кўра, Аке ҳозирда турнир жадвалида 18-ўринда бораётган "Вест Ҳем"га эҳтимолий трансфер таклифини рад этган.
Ҳимоячи бу қишнинг ўзидаёқ "Сити"ни тарк этишга қарши эмас, аммо янги жамоа танлашда унинг турнирдаги амбицияларини инобатга олмоқда.