Офсайд инқилоби яқин: Венгер қоидаси футболни ўзгартиради
Футбол қоидаларида навбатдаги катта янгилик остонада турибди. Халқаро футбол федерацияси — ФИФА ҳамда Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши — IFAB офсайд қоидасига туб ўзгартиш киритиш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда. Ташаббус муаллифи эса Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи, машҳур мутахассис Арсен Венгер ҳисобланади.
Таклиф этилаётган янги қоидага кўра, футболчи фақат бутун танаси билан охирги ҳимоячидан тўлиқ ўтиб кетган тақдирдагина офсайд ҳолати қайд этилади. Яъни ҳозирги...