Игорь Корнеев Россия терма жамоасида чақирувлар кўпайганини айтди
“Барселона”нинг собиқ футболчиси, ҳозирда эксперт сифатида фаолият юритаётган Игорь Корнеев Россия терма жамоасининг йил давомида кўрсатган ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Корнеев “Матч ТВ” эфирида натижалар статистик жиҳатдан ёмон кўринмаслигини таъкидлади, бироқ терма жамоага жуда кўп футболчи чақирилаётгани сабаб миллий жамоа футболчиси мақоми “хиралашиб” бораётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир терма жамоага деярли ҳар ким “кириб кетиши” мумкин.